Ўзбекистон

“Янги йилга фирмалардан роса мол олгандик” – “Авиасозлар”дан репортаж

13-декабрь куни “Авиасозлар” (“Кадышева”) деҳқон бозорининг 2 қаватли қисмида ёнғин содир бўлди. Оқибатда, озиқ-овқат, кийим-кечак маҳсулотлари ва маиший техника ҳамда бошқа товарлар ёниб кулга айланган бўлиши мумкин. Тадбиркорлар экспертиза ишлари туфайли дўконларини кўздан кечира олмади, аммо улар зарар катта эканини айтиб, уни қоплаб беришни сўрашяпти. Бозор маъмурияти эса бу борада бирон нима дея олмади. Zamon.uz мухбири воқеа жойидан репортаж тайёрлади.

“Янги йилга фирмалардан роса мол олгандик” – “Авиасозлар”дан репортаж

 

13 декабрь куни соат 01:30 ларда Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” деҳқон бозорида йирик ёнғин келиб чиқди. Ёнғин қарийб 2 соат давом этган. Оқибатда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа турдаги маҳсулотлар ёниб кетган. Тошкент шаҳар ФВББ эса ўз хабарида бозор ҳудудидаги маъмурий бино ёнаётганини ёзган, аниқ маълумотларни келтирмаган. Zamon.uz мухбири талафот тафсилотларини ўрганиш учун манзилга борди.

 

Савдогарларнинг сўзларига кўра, бозорнинг 2 қаватли мажмуасида асосан сут-қатиқ, озиқ-овқат, парфюмерия маҳсулотлари сотилган. Юқори қаватда 30 дан ортиқ тадбиркорлар бўлган.

 

“Энди токдан чиққан деб ўйлаймиз. Ҳамма айтяпти. Тепанинг (2-қават) ҳаммаси ёниб кетган, қанча одамнинг товарлари бор эди. Шунча ‘расход’. Иккинчи қаватдан чиққан-да ҳаммаси, пастлар ҳам ёниб кетибди-ку, холодильниклар, ҳамма нарса”, — дейди савдогарлардан бири.

 

Унинг қўшимча қилишича, бир нечта тадбиркорлар 12-декабрь куни ўз расталарига товар олиб келган.

 

“Ўғлимнинг магазини бор, склади ҳам бор. Менинг ёнимда яна битта магазин, ўзимнинг складим ҳам бор. Ҳаммаси кул бўлиб ёниб кетган. Янги йилга фирмалардан роса мол олгандик. Агар ўшани тўлаб бермаса, президентгача чиқаман.

 

Складда хўжалик товари бўлган. Бизда парашок, памперс, ҳамма нарса бўлган. Ўғлимникида озиқ-овқат. Менинг ўзимда 65 минг долларлик молим бор эди. Агар ундан кўп бўлмаса.

 

Янги йил олдидан байрам деб бизга фирмалардан роса скидка қилиб беришган. 20 дан 25 декабргача ишламаймиз деб бизга кўп мол олдирган. Складда оёқ қўйишга жой йўқ эди. Тўла эди. Памперс, парашок, дезодорантларни роса олгувдим. Чунки биз ‘подарочный набор’ қилардик”, — дейди савдогар аёл.

 

Суҳбат давомида бошқа бир тадбиркор 600 миллион сўмга яқин товари ёниб кетганини айтди.

 

“Мен 02:00 ларда келган эдим, 50 фоизини ўчириб бўлишган эди. Келганда ҳеч кимни киргизишмаётган эди. Ҳозир ҳам киргизишмаяпти. Қанча талафот бўлганини билолмаяпмиз-да. Лекин 2-қават бутунлай ёниб бўлган. 1-қават номаълум, у ерда ҳам омборхоналаримиз бор эди. Уларга тепа қаватдан сув оқиб ётган эди, зарарни ким қоплайди бундай вазиятда, кимга мурожаат қилишимиз керак? Ўшаларни билмаяпмиз”, — дейди тадбиркор.

 

У сўзи давомида 2-гуруҳ ногирони эканини, 15 000 АҚШ доллари қарзи борлигини билдирди.

 

“Компенсацияни номаълум дейишяпти, лекин тушунтириш хати ёзиб бердик, қанча миқдорда молимиз борлигини ёздик. Шу ерда 100 га яқин одам оиласини боқади-да. Энди ҳозир бизда бошқа пул келадиган жой йўқ. Дўконни аёлимнинг номига очиб, юргизиб юргандим”, — дейди суҳбатдошимиз.

 

Биз ёнғин кўлами ва қанча тадбиркор жабрланганини билиш учун бозор маъмурияти вакилига микрофон тутдик. У ичида экспертиза ишлари кетаётганини, маълумот йўқлигини билдирди.

 

“Аниқлик киритиш керак, ҳозир бизни ҳам қўйишмаяпти”, — дейди у.

 

Эслатиб ўтамиз, 11-август куни Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозорида ҳам йирик ёнғин юз берганди. Ўшанда талафот оқибатида етказилган зарар 6 миллион долларга баҳоланган эди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"