Ўзбекистон

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади

 

 

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 14 декабрь куни мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Кечга томон Тошкент шаҳрида ёмғир ёғади.

 

Шамол асосан ғарб йўналишидан эсади, тезлиги 3–12 м/с бўлиб, айрим ҳудудларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати: Тошкент шаҳри: кечаси 3–5°С илиқ, кундузи 13–18°С илиқ. Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 11–16°С илиқ. Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 4–9°С илиқ, кундузи 15–20°С илиқ. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси 0–5°С илиқ, кундузи 5–10°С илиқ. Бухоро ва Навоийда кечаси 1–6°С илиқ, кундузи 10–15°С илиқ. Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 3–8°С илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади, кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 1–6°С илиқ бўлади.

 

Муҳим ҳодисалар: 13–16 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади | Zamon.uz