Ўзбекистон

Академик лицей ва касбий таълим муассасалари педагоглари учун аттестация ўтказилиши санаси эълон қилинди

Аттестация синовлари белгиланган 14 та ҳудуддаги биноларда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади.

Академик лицей ва касбий таълим муассасалари педагоглари учун аттестация ўтказилиши санаси эълон қилинди

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, академик лицей ва касбий таълим муассасалари педагоглари учун аттестация 16 декабрь куни тест шаклида амалга оширилади.

 

Аттестация синовлари “testadmin.uzedu.uz” платформаси орқали марказлаштирилган ҳолда, белгиланган 14 та ҳудуддаги биноларда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади.

 

Тест синовлари уч сменада ташкил этилади:

 

  • 1-смена – соат 09:00;
  • 2-смена – соат 11:30;
  • 3-смена – соат 14:00.

 

Педагоглардан синовга паспорт ёки ID-карта ҳамда педагог рухсатномаси билан келишлари талаб этилади. Рухсатномани “pedagog.edu.uz” платформаси орқали юклаб олиш мумкин.

 

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида апелляция комиссиясига шахсан ёки «pedapellatsiya@edu.uz» расмий электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкин. Апелляция вақти 09:00–18:00 соатлари оралиғида амал қилади.

 

Вазирлик педагогларнидан белгиланган вақтга қатъий риоя қилиш ва тест синовларидан камида 30 дақиқа олдин етиб келишни сўради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.