Ўзбекистон

“Ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан қўрқамиз” — Саида Мирзиёева зўравонликка қарши самарали тизим зарурлигини айтди

Президент администрацияси раҳбари аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда кескин фикр билдирди.

“Ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан қўрқамиз” — Саида Мирзиёева зўравонликка қарши самарали тизим зарурлигини айтди

 


Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, шунингдек, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди. У Марказий Осиёда оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган биринчи давлат айнан Ўзбекистон эканини, болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилганини қайд этди.


Шу билан бирга, Саида Мирзиёева бу чоралар етарли эмаслигини таъкидлаб, зўравонлик ҳолатларига тезкор ва самарали жавоб берадиган тизимни ишлаб чиқиш зарурлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб ҳолатларда реал вазият яширилади, жамият эса статистикани ошкор қилишдан, танқид ва обрўга путур етишидан қўрқиб келмоқда.


“Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак. Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ”, — деб ёзди Саида Мирзиёева. У барча масъул раҳбарларни муҳокамалардан аниқ хулоса чиқариб, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини реал ҳимоя қилишга чақирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан қўрқамиз” — Саида Мирзиёева зўравонликка қарши самарали тизим зарурлигини айтди | Zamon.uz