Жаҳон

Истеъфога чиқишини айтган Қодиров яна сайловда қатнашиши мумкин

Чеченистон раҳбари Россия президенти таклифи ва халқ қўллаб-қувватлаши бўлса, сайловларда иштирок этишини билдирди.

Истеъфога чиқишини айтган Қодиров яна сайловда қатнашиши мумкин

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти томонидан таклиф бўлса ва минтақа аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланса, 2026 йилда бўлиб ўтадиган Чеченистон президентлик сайловларида иштирок этишга тайёр эканини билдирди дейди gazeta.ru нашри.

 

Қайд этилишича, баҳор ойларида Қодиров истеъфога чиқиш ниятини билдирган ва лавозимини тарк этишга умид қилганини айтган эди. Бироқ сиёсий таҳлилчилар унинг яқин орада лавозимни тарк этиш эҳтимолига шубҳа билан қараган.

 

Кейинчалик Рамзан Қодиров истеъфога чиқиш масаласида якуний қарор қабул қилиш ваколати фақат Россия президенти Владимир Путинга тегишли эканини таъкидлади. У ўзини буйруқларни бажараётган “пиёда аскар” сифатида таърифлаган.

 

2022 йил сентябрь ойида у лавозимда узоқ вақт ишлаганини ва “номаълум ҳамда узоқ муддатли таътилга” лойиқ эканини билдирган, шунингдек, бу борада тушуниш ва қўллаб-қувватлашга умид қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истеъфога чиқишини айтган Қодиров яна сайловда қатнашиши мумкин | Zamon.uz