Жаҳон

Озарбайжонда “Ўзбекистон маданият кунлари” тадбирлари ўтказилмоқда

Табдирда 170 нафардан зиёд Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Озарбайжонда “Ўзбекистон маданият кунлари” тадбирлари ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ҳамкорлик тарихий илдизларга эга бўлиб, икки халқни тил, анъана ва умумий қадриятлар орқали мустаҳкам боғлайди. Шу муносабат билан, икки давлат Маданият вазирликлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 14–20 декабрь кунлари Озарбайжоннинг Боку ва Фузулий шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбирлари ўтказилмоқда.

 

       Bokuda Oʻzbekiston madaniyati kunlari boshlandi

 

Тадбирга 170 нафардан зиёд Ўзбекистон делегацияси аъзолари, жумладан, халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, Мақом ансамбли ва «Наврўз» рақс ансамбли иштирок этмоқда. Делегацияга Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раҳбарлик қилмоқда.

 

14 декабрь куни Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Баҳодир Аҳмедов ва Озарбайжон маданият вазири ўринбосари Фарид Жафаров нутқ сўзлаб, икки халқнинг тарихий, диний ва маданий алоқалари, шунингдек, “Ипак йўли” орқали юзлаб йиллик маданий ва иқтисодий боғланишлар ёдга олинди. Нутқларда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг маданий мероси, умумий қадриятлари ва дўстлик муносабатлари алоҳида таъкидланди.

 

       Bokuda Oʻzbekiston madaniyati kunlari boshlandi

 

“Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий муносабатлар бугун пайдо бўлган эмас. Уларнинг тарихий илдизлари Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Жомий ва бошқа буюк мутафаккирлар даврига бориб тақалади. Шунингдек, ЪИпак йўлиʼ орқали Озарбайжон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар юзлаб йиллар давом этган. Мазкур маданий боғланишлар ҳозирги кунда ҳам ривожланиб бормоқда” - дейди Баҳодир Аҳмедов

 

Озарбайжон маданият вазири ўринбосари Фарид Жафаров эса: “Азалдан тарихи, тили ва дини, урф-одат ва анъаналари, бугунги орзу-интилишлари муштарак бўлган халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашда ўтказилаётган маданият кунларининг улкан ўрни ва аҳамияти бор,” деди.

 

Тадбир доирасида санъат усталарининг концерт дастурлари, “Янги Ўзбекистон” фото-кўргазмаси, учрашувлар, қўшма маданий комиссия 1-мажлиси ва Фузулий шаҳридаги Мирзо Улуғбек умумтаълим мактабидаги ёпилиш маросими режалаштирилган. Бу тадбирлар икки давлат ўртасидаги маданий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва туркий халқларнинг умумий маданий меросини тарғиб қилишга хизмат қилади.

 

Маълумот учун, 2023 йилда Боку шаҳрида “Ўзбекистон маданияти кунлари”, 2024 йилда Тошкент шаҳрида “Озарбайжон маданияти кунлари” тадбирлари юқори савияда ўтказилган эди. Шу билан бирга, мазкур маданий алмашинув икки халқнинг дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжонда “Ўзбекистон маданият кунлари” тадбирлари ўтказилмоқда | Zamon.uz