Ўзбекистон

Тошкентда 9 млрд сўмлик 421 500 қути тамаки йўқ қилинди

Ўзбекистонда ҳар гал тамаки маҳсулотлари ёқиш усули билан йўқ қилинарди. Бу галги йўқ қилиш тадбирида эса экология ва атроф-муҳитга зарарли таъсирнинг олдини олиш мақсадида тамакилар илк бор майдалаш йўли билан йўқ қилинди.

Тошкентда 9 млрд сўмлик 421 500 қути тамаки йўқ қилинди

 

Бугун, 16 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманидаги заводлардан бирида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 421 500 кути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Бу ҳақида жараёнда иштирок этган Zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, мазкур тадбир уч йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган йўқ қилиш тадбирлари доирасига киради ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Ушбу йўқ қилиш тадбирида Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан 6 та ҳолатда аниқланган ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган маҳсулотлар жамланди. Шунингдек, бугунги кунда Божхона қўмитасининг “Божхона-сервис омборларида” 450 минг қутига яқин тамаки маҳсулотлари сақланаётган бўлиб, суд қарори қабул қилингач, улар ҳам белгиланган тартибда йўқ қилинади.

 

Майдалаш йўли билан йўқ қилинган ушбу тамаки маҳсулотлари қуйидагиларга кўра контрафакт ва сифатсиз ҳисобланади:

 

Биринчидан: “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқалиши ҳамда истеъмол қилиниши ва истеъмол қилиниши чеклаш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган бўлиб, тамаки маҳсулотининг қутисида тиббий огоҳлантириш, яъни тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборотлар мавжуд эмас.

 

Иккинчидан: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, республика ҳудудида барча тамаки маҳсулотлари махсус код билан маркировкаланиши белгиланган бўлсада, ушбу тамаки маҳсулотлари маркировкаланмаган.

 

Учинчидан: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, акциз солиғи йиғимининг тўлиқлиги устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек ноқонуний ишлаб чиқаришнинг ва республика ҳудудига келтиришнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланиши лозим. Бироқ, ушбу ҳолатда тамаки маҳсулотларида акциз маркалари мавжуд эмас.

 

Ҳар гал тамаки маҳсулотлари ёқиш усули билан йўқ қилинади. Бу галги йўқ қилиш тадбирида эса экология ва атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарори асосида йўқ қилиниши белгиланган тамаки маҳсулотлари майдалаш йўли билан йўқ қилиниши белгиланди.

 

Шунингдек, тадбирдан сўнг журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Анжуманда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи ва бошқа тегишли идора вакиллари тамаки маҳсулотлари ноқонуний муомаласига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил ахборот берди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йилда қиймати 28 миллиард сўмга тенг, 1 миллион 397 минг кутти тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ 681 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 9 млрд сўмлик 421 500 қути тамаки йўқ қилинди | Zamon.uz