Ўзбекистон

Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди.

Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди.

 

Пойтахтда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш мақсадида бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик ишлаб чиқарадиган бир қатор замонавий когенерация қурилмалари ишга туширилди.

 

Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик маркази ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, қуввати 100 МВт бўлган мазкур лойиҳа ана шундай муҳим ташаббуслардан биридир.

 

Хитойнинг “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа 3,5 гектар майдонда жойлашди. Уни молиялаштириш учун 65 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилди.

 

Давлат раҳбари марказнинг иш жараёни билан танишди.

 

Когенерация иншоотига Буюк Британиянинг “Rolls-Royce” компаниясининг 70 та газ-поршень ускуналари ўрнатилди.

 

Қозонхоналардан истеъмолчиларгача бўлган иссиқлик таъминоти инфратузилмаси реконструкция қилинди. Иссиқлик магистраллари янгиланди. Тармоқлар изоляцияли қувурлар билан алмаштирилди. Бу эса турли даражадаги энергия йўқотишларининг олдини олиш имконини беради.

 

Марказ ишга туширилиши натижасида йилига 876 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 858 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, йилига 35 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

 

Эндиликда пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида жойлашган жами 1 минг 846 та объект доимий иссиқлик энергияси билан таъминланади. Уларнинг 1 минг 400 таси аҳоли хонадони, қолган қисми эса ижтимоий соҳа объектларидир. Шунингдек, 292 минг хонадонга электр энергияси барқарор етказиб берилади.

 

Лойиҳа ишга тушиши билан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган харажатлар 40-45 фоизга камаяди. Атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори сезиларли даражада қисқариб, оқова сув ташланмалари юзага келмайди.

 

Шу ернинг ўзида Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ва иссиқлик марказларини ривожлантириш, Тошкент иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш, пойтахтда ободонлаштириш ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, аномал совуқ шароитида хизматга жалб этиладиган куч ва воситаларни тақсимлаш юзасидан тақдимотлар билан танишди.

 

Пойтахтда 11 минг 630 та кўп қаватли уй бор. Уларга 358 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари уларнинг мавсумга қай даражада шайлиги билан қизиқди.

 

– Шаҳар шароитида бошқарув сервис компаниялари фаолияти аҳоли ҳаёти билан узвий боғлиқ. Шу боис улар соат механизмидай аниқ, узлуксиз ишлаши керак. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Эндиликда соҳа ходимларининг дунёқараши ва ёндашуви ҳам ўзгариши лозим. Аҳолининг ҳолидан хабар олиш, кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмларини, йўлаклар ва ўйин майдончаларини тартибли сақлаш зарур, — деди Президент.

 

Шунингдек, энергетика, ободонлаштириш, қурилиш ва сервис тармоқлари масъулларига мавсум давомида тизимли ва мувофиқлашган ҳолда ишлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

custom img

Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди

Портлаш машинага ўрнатилган метан газ баллонининг техник носозлиги оқибатида содир бўлган.

custom img

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Мансабдорлар фуқаронинг турар жой хонадонини нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"