Жаҳон

Трамп BBC’ни судга берди

АҚШ президенти даъвонинг ҳар бир банди бўйича 5 миллиард доллардан, жами 10 миллиард долларгача товон пули талаб қилмоқда.

Трамп BBC’ни судга берди

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Британинг BBC телерадиокомпаниясини судга берди. У телеканални 2021 йил 6 январь куни қилган нутқидан парчаларни монтаж қилиб, гўёки у тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга ундагандек кўрсатганликда айбламоқда. Бу ҳақда Reuters маълум қилди. 

 

Трампга кўра, эфирда унинг нутқининг турли қисмлари бирлаштирилган. Жумладан, Капитолий томон юришга чақирган сўзлари ва “бор куч билан курашинг” деган ибораси қўшиб берилган. Бироқ норозилик тинч йўл билан ўтказилиши кераклиги ҳақидаги гаплари кесиб ташланган. Натижада, унинг фикрича, томошабинларда воқеа ҳақида бузиб кўрсатилган тасаввур шаклланган.

 

Трампнинг даъвоси Маями шаҳридаги федерал судга топширилган. Унда BBC нафақат туҳматга йўл қўйгани, балки Флорида штатининг ноҳақ ва чалғитувчи амалиётлар тўғрисидаги қонунини ҳам бузгани айтилади. Трамп даъвонинг ҳар бир банди бўйича 5 миллиард доллардан, жами 10 миллиард долларгача товон пули талаб қилмоқда.

 

BBC’нинг Панорама дастурида эфирга узатилган ҳужжатли фильмида Трампнинг 6-январдаги нутқидан бир-биридан анча вақт оралиғида айтилган учта алоҳида лавҳа бирлаштирилган. Трампнинг юристлари бу монтажни “сохта ва туҳматга асосланган” деб атаган. Улар видео Трампнинг қўзғолонни рағбатлантиргани ҳақидаги нотўғри таассуротни шакллантираётганини таъкидлаган.

 

Трамп GB News телеканалига берган интервьюсида BBC’ни ноқонуний ҳаракатларда айблаб, бу таҳрирни сайловларга аралашиш билан таққослаган. Унинг айтишича, асл нутқи ижобий руҳда бўлган, бироқ BBC уни бузиб кўрсатган. Президент бу ҳолатни “сохталикдан ҳам баттар — бу бузуқлик”, деб атаган.

 

Мазкур можаро ортидан ноябрь ойида BBC бош директори Тим Дейви ва BBC News янгиликлар бўлими раҳбари Дебора Тернесс истеъфога чиққан эди. Йўл қўйилган хато учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

 

Мутахассислар Трамп даъвони айнан АҚШда киритганини муддатлар билан изоҳламоқда. Чунки Буюк Британияда туҳмат бўйича ишлар фақат материал эълон қилинганидан кейин бир йил ичида қўзғатилиши мумкин, бу муддат эса аллақачон ўтиб кетган.

 

Энди Трамп нафақат монтаж ёлғон эканини, балки BBC томошабинларни атайлаб чалғитганини ёки қўпол бепарволик билан иш тутганини ҳам исботлаши керак бўлади. Акс ҳолда, сўз ва матбуот эркинлигини кафолатловчи конституциявий нормалар сабабли даъво рад этилиши мумкин.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Трамп BBC’ни судга берди | Zamon.uz