Ўзбекистон

Euronews ва СNN “Маърифат акс-садоси” ни тақдим этмоқда: замонавий дунёни тасаввур қилиш учун муҳим бўлган ўн шахс

Euronews ва СNN телеканаллари халқаро “Маърифат акс-садоси” лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг ўн нафар буюк шахсиятига бағишланган видеороликлар туркумининг бўлажак намойишини эълон қилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа ҳикоячиси сифатида «Оскар» мукофоти соҳиби, жаҳонга машҳур актёр Бен Кингсли иштирок этмоқда. Унинг овози лойиҳага халқаро мазмун бағишлаб, мураккаб тарихий ва илмий мавзуларни кенг жаҳон аудиторияси учун тушунарли қилади. 

Лойиҳа қаҳрамонлари — Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур — математика, тиббиёт, астрономия, фалсафа, санъат ва давлатчилик тафаккури ривожини уларсиз тасаввур этиб бўлмайдиган ўнта улуғ шахслардир.

Лойиҳа Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини жаҳон маданий-илмий маконига қайта олиб кириб, замонавий цивилизациянинг кўплаб фундаментал ғоялари Европа университетлари пайдо бўлишидан анча олдин — Буюк Ипак йўли маданий чорраҳаларида шаклланганини эслатади.

— “Маърифат акс-садоси” лойиҳаси — ўтмиш ҳақидаги ҳикоя эмас, балки келажак билан маʼноли мулоқот. Бизнинг вазифамиз — Марказий Осиё заминида шаклланган, жаҳон илми, маданияти ва инсон тафаккури тараққиётига ҳал қилувчи таъсир кўрсатган цивилизацияларни, шахсиятлар ва кашфиётларни дунёга қайтариш. Ушбу лойиҳани амалга ошириш Давлат раҳбари топшириқларига мувофиқ белгиланган вазифаларни бажаришдаги яна бир муҳим қадамдир, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Euronews ва СNN “Маърифат акс-садоси” ни тақдим этмоқда: замонавий дунёни тасаввур қилиш учун муҳим бўлган ўн шахс | Zamon.uz