Ўзбекистон

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлади

Музокараларда меҳнат мигрантлари, талабалар, ҳайдовчилар ва туристлар учун виза жараёнларини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлади

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан виза тартибини соддалаштириш юзасидан музокараларнинг биринчи босқичини ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

 

ТИв Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг Европа давлатларига меҳнат фаолияти, таълим олиш, юк ташиш ҳамда туристик мақсадларда бориши учун виза тартиб-таомилларини енгиллаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

 

Шунингдек, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши лозим бўлган қатор шартларни белгилаб берди. Томонлар ушбу мақсадларга тезроқ эришиш учун мулоқотни изчил давом эттиришга келишиб олди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлади | Zamon.uz