Жаҳон

Трамп яна 5 та янги давлат фуқаролари учун АҚШга киришни тақиқлади — рўйхатда Ўзбекистон борми?

Қўшма Штатларга тўлиқ ва қисман кириши тақиқланган мамлакатлар сони 39 тага етди.

Трамп яна 5 та янги давлат фуқаролари учун АҚШга киришни тақиқлади — рўйхатда Ўзбекистон борми?

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатларга кириши тақиқланган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда 16 декабрь куни Оқ уй расмий веб-сайтида маълум қилинди дейди meduza нашри.

 

Қарорга кўра, Буркина-Фасо, Мали, Нигер, Жанубий Судан ва Сурия фуқаролари учун АҚШга кириш тўлиқ тақиқланган. Шунингдек, Фаластин маъмурияти томонидан берилган ҳужжатларга эга шахсларга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилди. Шу тариқа, тўлиқ кириш тақиқланган мамлакатлар сони 17 тага етди.

 

Бундан ташқари, АҚШ расмийлари фуқаролари учун қисман кириш чекловлари қўлланиладиган давлатлар рўйхатини ҳам кенгайтирди. Эндиликда ушбу рўйхатга Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бенин, Кот-дЪИвуар, Доминика, Габон, Гамбия, Малави, Мавритания, Нигерия, Сенегал, Танзания, Тонга, Замбия ва Зимбабве киритилган.

 

Трамп маъмурияти мазкур қарорларни ушбу мамлакатларда коррупция даражасининг юқорилиги ҳамда сохта ҳужжатлар билан боғлиқ хавфлар мавжудлиги билан изоҳлади.

 

Аввалроқ, Доналд Трамп Афғонистон ва Эронни ўз ичига олган 12 мамлакат фуқаролари учун АҚШга киришни тақиқловчи фармонни имзолаган, Куба, Венесуэла ва Туркманистон каби яна етти давлат фуқаролари учун эса қисман чекловлар жорий этилган эди.

 

Шунингдек, ноябрь ойида Оқ уй чекловлар жорий қилинган давлатлардан келган 19 мамлакат фуқароларининг доимий яшаш ҳужжатлари — “яшил карта”ларни қайта кўриб чиқиш режалаштирилаётганини эълон қилган. Доналд Трамп бундан ташқари “учинчи дунё мамлакатлари”дан иммиграцияни кескин чеклаш ниятида эканини билдирган.

 

Мазкур чоралар ноябрь ойи охирида АҚШ билан илгари ҳамкорлик қилган Афғонистон фуқароси томонидан Оқ уй яқинида Миллий гвардия аскарларига қарата ўқ узилиши ортидан эълон қилинган. Ушбу ҳодиса оқибатида аскарлардан бири ҳалок бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп яна 5 та янги давлат фуқаролари учун АҚШга киришни тақиқлади — рўйхатда Ўзбекистон борми? | Zamon.uz