Ўзбекистон

Брюсселда фермерлар оммавий норозилик намойиши ўтказмоқда

Фермерлар ЕИ–Mercosur савдо келишувига қарши чиқиб, тенг рақобат ва бюрократияни қисқартиришни талаб қилмоқда.

Брюсселда фермерлар оммавий норозилик намойиши ўтказмоқда

 

Евроиттифоқ саммити ўтказилаётган Брюссел шаҳрида минглаб фермерлар норозилик намойиши билан чиқди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, шаҳарнинг Европа квартали қишлоқ хўжалиги техникалари билан деярли тўсиб қўйилган, марказий кўчаларда юзлаб тракторлар жамланган.

 

Reuters агентлигининг хабар беришича, намойиш авж олганидан сўнг полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пушкаларидан фойдаланган. Айрим намойишчилар полиция томон тош ва картошка улоқтирган, бинолар ойналарига шикаст етган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тартибсизлик кучайган пайтда айрим иштирокчиларни ҳибсга олишга уринган.

 

Маълум қилинишича, полиция дастлаб 50 та трактор иштирокидаги акцияга рухсат берган, бироқ куннинг биринчи ярмига келиб Брюсселга тахминан мингта трактор етиб келган. Намойишчилар сони 7 минг нафар атрофида баҳоланмоқда. Фермерлар Аргентина, Бразилия, Парагвай ва Уругвайни ўз ичига олган Mercosur давлатлари билан тузилиши мумкин бўлган савдо келишуви Европа бозорига арзон маҳсулотлар оқимини кучайтириб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етказишидан хавотир билдирмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.