Ўзбекистон

Тошкент, Самарқанд ва Сирдарёда адвокатлар пора билан қўлга тушди

Адвокатлар суд органларидаги танишлари орқали ёрдам ваъда қилган.

Тошкент, Самарқанд ва Сирдарёда адвокатлар пора билан қўлга тушди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари томонидан Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар адвокатнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Хусусан, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи, муқаддам судланган адвокат 5 минг АҚШ доллари миқдорида ноқонуний пул олаётган вақтида ушланди. Аниқланишича, у Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимида Жиноят кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчидан суд тизимидаги танишлари орқали 135-моддани олиб ташлаш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига кўмаклашиш эвазига жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Самарқанд шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса маҳаллий адвокатлик фирмасининг адвокати Жиноят кодексининг 273-моддаси билан қўзғатилган ва жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилаётган иш бўйича айбланувчига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

 

Шу каби қонунбузарлик Сирдарё вилоятида ҳам аниқланиб, Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан 450 миллион сўмлик дори воситаларини олиб, тўловни амалга оширмаган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали жиноят иши қўзғатишга кўмаклашиш эвазига 1 500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур уч нафар адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.