Ўзбекистон

Андижонда 7,7 кг олтинни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Олтин қуймаларининг умумий қиймати 12 миллиард 465 миллион 795 минг сўмни ташкил этади.

Андижонда 7,7 кг олтинни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида йирик миқдордаги олтинни ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Хусусан, «Дўстлик» чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган T.T. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди.

 

Текширув жараёнида қоп ичида бўлган темир қопламали уч дона автомобиль эҳтиёт қисми махсус воситалар ёрдамида бўлакларга ажратилганда, уларнинг ичига жами 7 килограмм 784 грамм олтин бўлаклари яширилгани аниқланди.

 

Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу олтин қуймаларининг умумий қиймати 12 миллиард 465 миллион 795 минг сўмни ташкил этади.

 

Аниқланишича, мазкур фуқаро Тошкент шаҳридан юборилган олтинларни Қирғиз Республикасида қабул қилиб олувчи шахсга юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари орқали божхона назоратидан яширган ҳолда етказиб беришни режалаштирган.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Тергов ҳаракатлари доирасида мазкур қимматбаҳо металлнинг ҳақиқий эгалари шахсини аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.