Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда совуқ ва ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши ҳамда қор кўчиши хавфи мавжуд.

Бугун Ўзбекистонда совуқ ва ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9–14 даража совуқ, Устюртда айрим жойларда 15–18 даражагча совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3–8 даража совуқ, чўл ҳудудлар шимолида 10–13 даражагча совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечга томон ёғингарчилик (ёғмғир ёғиши, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 4–9 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёғмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.