Фарғонада жаримаси бор машиналарга қарши рейд ўтказилди
Тадбирлар давомида қарздор фуқароларнинг машиналари жарима майдончаларига жойлаштирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий йўл қоидасини бузган фуқароларни аниқлаш ва улардан жарималарни ундириш ҳамда автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари ўтказилмоқда.
16 декабрь куни Бюронинг Бошқарма, Фарғона шаҳар бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳар кўчаларида худди шундай тадбирлар ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Н.Н. ҳам йўл ҳаракати қоидаларини беш маротаба бузиб, жарималарни ўз вақтида тўламагани учун унинг улови ҳам жарима майдончасига олиб кирилган.







