Ўзбекистон

Интернет орқали болаларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар учун жазолар кучайтирилди

Сенат болаларни интернет зўравонлигидан ҳимоя қилувчи қонунни қабул қилди.

Интернет орқали болаларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар учун жазолар кучайтирилди

 

Олий Мажлис Сенати болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонунни қабул қилди. Бу ҳақда парламент юқори палатасининг матбуот хизмати хабар берди.

 

Қонун болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларни жинсий зўравонликдан асраш, шунингдек, жиноят ишларида вояга етмаган шахсларнинг гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида иштирок этишини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий механизмларни жорий этишни назарда тутади.

 

Ҳужжатда телекоммуникация тармоқлари ва интернетдан фойдаланган ҳолда болаларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Мазкур норма интернет муҳитида болаларга қарши содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

 

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кунлик максимал давомийлиги аниқ белгиланди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонуний вакилларининг сўроқ жараёнида иштирок этиш тартиби мустаҳкамланди.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу қонун жиноятларнинг олдини олиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.