Ўзбекистон

Жиззахда келин МИБ орқали сепини қайтариб олди

Тадбир давомида 32 турдаги шахсий мол-мулк қайтарилган.

Жиззахда келин МИБ орқали сепини қайтариб олди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида келиннинг сепи МИБ орқали олиб берилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Мирзачўл туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжати келиб тушган. Унга кўра, фуқаро М.М. фойдасига ажрашганидан сўнг, келин бўлиб борган уйидан 32 турдаги шахсий мол-мулкни (келинлик сарполарини) қайтариб бериш белгиланган.

 

Давлат ижрочиси ушбу ижро ҳужжати асосида ишга киришди. Қарздор билан музокаралар олиб борилиб, зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча 32 турдаги мол-мулк хатловдан ўтказилиб, ундирувчи — келинга қайтариб берилган.

 

“МИБ ходимларининг тезкор ва қонуний ҳаракатлари натижасида фуқаро ўз қонуний мулкини тўлиқ қайтариб олишга муваффақ бўлди”, дейилади хабарда.

 

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"