Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор 3D форматда анимацион фильм намойиш этилди

Фильм премьерасида Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонда илк бор 3D форматда анимацион фильм намойиш этилди

 

Саида Мирзиёева ўғли Шавкатжон билан биргаликда «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» мултфилми премьерасида иштирок этди.

 

Тадбирда 2 минг нафарга яқин болалар қатнашди.

 

Саида Мирзиёева болалар томошабини ниҳоятда самимий ва талабчан эканини таъкидлади. Унинг фикрича, агар бола экрандан кўз узмай томоша қилаётган бўлса, демак, ижодий жамоа ўз ишини сидқидилдан бажарган бўлади.

 

Қайд этилишича, «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» Ўзбекистон тарихида илк бор 3Д форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм бўлиб, бу миллий анимация ривожи йўлидаги муҳим ва тарихий қадамдир.

 

Саида Мирзиёева она сифатида болалар ўз она тилида, миллий руҳга яқин ва замонавий анимацион маҳсулотлар билан улғайиши ниҳоятда муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

 

Шу муносабат билан у фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда бутун ижодий жамоага миннатдорлик билдириб, келгусида янада катта ютуқлар ва янги ижодий муваффақиятлар тилади.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

custom img

Навоийда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан аёлни шантаж қилган йигит ушланди

У шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлдан 10 млн сўм талаб қилган.

custom img

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Элчихона фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва расмий кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

custom img

Тошкент аэропортида 11,8 кг гашиш мойи мусодара қилинди

Наркотик моддалар Ўзбекистон орқали қўшни давлатга транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган.

custom img

Йил бошидан буён болаларга нисбатан зўравонликка оид 8 та жиноят иши қўзғатилди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Болалар омбудсманига 1147 та мурожаат келиб тушган.

custom img

Андижонда 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқартирган ота жазоланди

ЙПХ томонидан тўхтатилган Спарк автомобили рулида 11 ёшли бола, олд ўриндиқда унинг укаси, орқа ўриндиқда эса отаси ўтиргани аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"