Ўзбекистон

Тожикистондан олиб кирилган 100 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг буюртмачиси ва етказиб берувчилари аниқланиб, қамоққа олинди.

Тожикистондан олиб кирилган 100 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Хусусан, Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар шахс томонидан 79 кг 358 грамм «опий» гиёҳвандлик моддаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиб, сотиш мақсадида яшириб қўйилгани аниқланди. Мазкур гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

 

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, 1996 йилда туғилган гумонланувчининг кўрсатмасига асосан дала майдонига яширилган 1 кг 953 грамм «метамфетамин» синтетик гиёҳвандлик моддаси ҳам аниқланди ва олиб қўйилди.

 

Шунингдек, яна бир ҳолатда Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ҳолда 30 кг 357 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.

 

Аниқланишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик моддасини тожикистонлик наркосавдогарга тегишли бўлган ҳолда маълум ҳақ эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари лозим бўлган.

 

Тезкор тадбирлар натижасида мазкур гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси бўлган Денов шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам ушланди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тожикистондан олиб кирилган 100 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди | Zamon.uz