Ўзбекистон

Тошкентда Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Ҳодисага Lacetti ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Тошкентда Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

 

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti ва Nexia-3 русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Мазкур ҳодиса оқибатида бир нафар йўловчи вафот этган.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Яшнобод туманида тахминан соат 03:45 атрофида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti русумли автомашина 21 ёшли ҳайдовчи томонидан бошқарилган бўлиб, у бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 автомобили билан тўқнашган.

 

Тўқнашув оқибатида Nexia-3 автомашинасида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳар икки транспорт воситаси ҳайдовчиларига тиббий ёрдам кўрсатилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси — “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди | Zamon.uz