Жаҳон

КХДР хакерлари криптовалюта бозорида рекорд ўғирликларни амалга оширди

2025 йилда Шимолий Кореяга алоқадор гуруҳлар 2 миллиард долларлик рақамли активларни ўзлаштирган.

КХДР хакерлари криптовалюта бозорида рекорд ўғирликларни амалга оширди

 

“Bloomberg” хабарига кўра, 2025 йил давомида Шимолий Корея (КХДР) билан боғлиқ хакерлик гуруҳлари томонидан қарийб 2 миллиард долларлик криптовалюта ўғирланган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 50 фоиздан кўпроқ ўсишни англатади. Чаиналйсис таҳлилига кўра, ушбу маблағлар йил бошидан буён крипто саноатида қайд этилган жами 3,4 миллиард долларлик ўғирликларнинг асосий қисмини ташкил этган.

 

Энг йирик ҳодиса февраль ойида содир бўлган бўлиб, унда шимолий кореялик хакерлар Бйбит криптобиржасидан 1,5 миллиард долларни ўғирлашга муваффақ бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, КХДР бугунги кунда давлатлар орасида криптовалюта хавфсизлигига энг жиддий таҳдид солаётган субъектлардан бири бўлиб қолмоқда. Чаиналйсисънинг миллий хавфсизлик бўйича эксперти Эндрю Фиерманнинг айтишича, крипто ўғирликлар Пхенян учун муҳим молиявий манбага айланган ва бу маблағлар режимни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

 

Тадқиқотчилар Шимолий Корея хакерлари ўғирланган активларни яшириш ва «ювиш» учун тобора мураккаб усуллардан фойдаланаётганини қайд этмоқда. Жумладан, транзакцияларни кичик қисмларга бўлиб ўтказиш орқали мониторинг тизимларидан четлаб ўтилмоқда. Ноябрь ойида Жанубий Кореянинг йирик Упбит криптобиржасида 30 миллион долларлик активлар ўғирлангани ҳам Лазарус гуруҳи билан боғланган. Мутахассислар бу ҳолатлар глобал криптобозор учун хавфлар сақланиб қолаётганини кўрсатишини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

КХДР хакерлари криптовалюта бозорида рекорд ўғирликларни амалга оширди | Zamon.uz