Жаҳон

Эпштейн ишидаги ҳужжатларда Трамп ва унга алоқадор шахсларнинг сурати йўқолди

Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган материаллардан камида 16 таси йўқолган.

Эпштейн ишидаги ҳужжатларда Трамп ва унга алоқадор шахсларнинг сурати йўқолди

 

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан жинсий жиноятлар билан айбланган молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган материаллардан камида 16 таси йўқолган.

 

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампнинг  Трампнинг Жеффри Эпштейн, Мелания Трамп ва финансистнинг узоқ йиллик ҳамкори Гислеин Максвелл билан тушган фотосурати ҳам бўлган. Эпштейннинг Ню-Ёркдаги ҳашаматли уйининг учинчи қаватида жойлашган массаж хонасининг камида 12 та сурати ҳам йўқолган. Тергов маълумотларига кўра, айнан шу хонада кўплаб жиноятлар содир бўлган, жумладан, нозик қизлар иштирокида бўлган жиноятлар, дея хабар беради The New York Тimes.

 

 Трамп ҳам АҚШ Адлия вазирлиги ҳам йўқолган фотосуратларга бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 

Вазирлик фақат файлларни қонунчиликка мувофиқ равишда янги маълумотлар келиши билан текшириш ва таҳрирлаш ишларини давом эттиришини айтган.

 

Аммо Бош прокурор ўринбосари Тод Балнч якшанба куни Эпштейн иши ҳужжатлари ошкор қилинишидан олдин Адлия вазирлиги ҳужжатларни ошкор қилишни талаб қилувчи қонунга риоя қилишга ҳаракат қилаётганини, аммо бу жабрланувчиларни ҳимоя қилиш учун эҳтиёткорлик билан бажарилиш кераклигини айтган эди.

 

У ўша вақтда Трамп ҳақидаги ҳеч қандай маълумот ва расмлар олиб ташланмаслигини айтган эди.

 

"Биз президент Трамп атрофидаги маълумотларни яширмаяпмиз," - деган Бош прокурор  Бланче.

 

Файлларнинг эълон қилиниши узоқ вақтдан бери Эпштейннинг фаолияти ва унинг таниқли ва қудратли шахслар билан алоқаларини ёритиши мумкинлигига ишонганлар томонидан кутилган эди.

 

Маълумот учун, Эпштейн 2019 йилда федерал вояга етмаган болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида савдо қилишда айбланиб тергов остида бўлган. У айбловлари бўйича айбланаётган вақтида қамоқда вафот этган. АҚШ Адлия вазирлиги 19 декабрда Жеффри Эпҳтейн ишини тергов қилган 13 мингдан ортиқ ҳужжатларни эълон қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эпштейн ишидаги ҳужжатларда Трамп ва унга алоқадор шахсларнинг сурати йўқолди | Zamon.uz