Жаҳон

Илон Маск бойлиги 749 миллиард доллар етиб, янги рекорд ўрнатди

Беш кун аввал тадбиркорнинг бойлиги 677 миллиард доллар деб баҳоланган ва у 600 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган дунёдаги илк инсон сифатида эътироф этилган эди.

Илон Маск бойлиги 749 миллиард доллар етиб, янги рекорд ўрнатди

 

Forbes журналининг маълумотларига кўра, Теsla ва SpaseX компаниялари эгаси Илон Маскнинг соф бойлиги 700 миллиард доллардан ошиб, сўнгги ҳисоб-китобларга мувофиқ 749 миллиард долларга етди.

 

Нашр қайд этишича, бундан беш кун аввал тадбиркорнинг бойлиги 677 миллиард доллар деб баҳоланган ва у 600 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган дунёдаги илк инсон сифатида эътироф этилган эди. Forbes таъкидлашича, бойликдаги кескин ўсиш реал даромаднинг ошиши билан эмас, балки ҳисоблаш методологиясининг қайта кўриб чиқилиши билан боғлиқ.

 

Мазкур ўзгариш Делавер штати Олий судининг Илон Маскка Теsla акциялари опционлари кўринишида берилган компенсацияни бекор қилиш ҳақидаги қуйи суд қарорини бекор қилиши билан изоҳланади. Ушбу опционлар 2018 йилда компания директорлар кенгаши томонидан берилган бўлиб, ҳозирда уларнинг қиймати тахминан 139 миллиард долларга баҳоланмоқда.

 

Суд жараёни давомида Forbes ушбу акциядорлик опционлари қийматининг фақат 50 фоизини ҳисобга олган. Суд қарори бекор қилингач, опционлар қиймати тўлиқ инобатга олиниб, натижада Маскнинг умумий бойлиги кескин ошган.

 

Маълумот учун, Илон Маск илк бор 2021 йил январ ойида Forbes'нинг дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 190 миллиард долларлик соф бойлик билан биринчи ўринни эгаллаган. Ўша йил сентябрь ойига келиб унинг бойлиги 200 миллиард доллардан, ноябрь ойида эса 300 миллиард доллардан ошган. Кейинги йилларда бу кўрсаткич изчил ўсиб, 2024 йил декабрь ойида 400 миллиард доллардан, 2025 йил октябрь ойида эса 500 миллиард доллардан ошгани қайд этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Илон Маск бойлиги 749 миллиард доллар етиб, янги рекорд ўрнатди | Zamon.uz