Жаҳон

Олтин ва кумуш нархи янги рекордни ўрнатди

Олтин 1979 йилдан бери энг катта йиллик ўсишга тайёрланмоқда.

Олтин ва кумуш нархи янги рекордни ўрнатди

 

Олтин нархи тарихда илк бор бир унциясига 4 400 АҚШ доллардан ошди. Бунга АҚШ фоиз ставкаларининг пасайиши ва инвесторларининг хавфсиз активларга талаб кучайгани сабаб бўлмоқда.

 

Олтин нархининг ошиши билан бирга кумушнинг ҳам нархи рекорд даражага етди. Spot кумуш нархи 3,3 фоизга ошиб, тарихий бир унцияси 69,4 долларга етди. Spot олтин нархи эса, 1,4 фоизга ўсиб, бир унцияси 4 397 долларга, кун давомида эса 4 400 долларга етган.

 

АҚШ февраль ойида етказиб бериладиган олтин фьючерслари 0,98 фоизга ўсиб, бир унцияси 4 430,30 долларга етди. Йил бошидан буён олтин нархи 67 фоизга ошиб, тарихда биринчи марта унциясига 3 000 ва 4 000 долларни бузиб ўтди. Шу билан бирга, олтин 1979 йилдан бери энг катта йиллик ўсишга тайёрланмоқда. Кумуш эса йил бошидан буён 13 фоизга ошиб, олтиндан анча юқори натижа кўрсатган.

 

"Декабрь ойида олтин ва кумуш одатда ижобий натижалар кўрсатади, шунинг учун мавсумий омиллар уларнинг фойдасига ишламоқда. Шу билан бирга, олтин бу ой 4% ошган ва йил охирига яқинлашганлиги боис, бозор иштирокчилари эҳтиёткор бўлиши, савдо ҳажмлари камайиши ва фойда олиш имконияти ортиши мумкин", — деган StoneX компаниясининг етакчи таҳлилчиси Матт Симпсон.

 

Reuters техник таҳлилчиси Ванг Тао фикрича, спот олтин 4 375 доллардан ошгани сабабли бир унциясига 4 427 доларгача етиши мумкин.

 

Шунингдек, доллар курсининг юмшалиши, олтинни хорижий харидорлар учун арзонроқ қилмоқда.

 

Бозорлар келаси йил учун АҚШ Марказий банки (Фед) томонидан икки фоиз ставкаси пасайтирилишини ҳисобга олмоқда. Фоиз келтирмайдиган активлар, жумладан олтин, одатда фоиз ставкалари паст бўлган муҳитда фойда кўради.

 

Симпсоннинг сўзларига кўра, 2026 йилда икки Фед ставкаси пасайиши кутилмоқда, иш ўринларининг секинлашиши ва Фед сиёсатининг юмшашиши олтиннинг қўшимча ўсишига ёрдам беради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.