Ўзбекистон

Қашқадарёда кадастр ходимлари 11 ой ичида 400 гектардан зиёд ер майдонида қонунбузилиши ҳолатларини аниқлади

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати энг кўп Қарши шаҳри ва Қарши туманида қайд этилган.

Қашқадарёда кадастр ходимлари 11 ой ичида 400 гектардан зиёд ер майдонида қонунбузилиши ҳолатларини аниқлади

 

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга оид ҳолатларнинг энг кўпи Қарши шаҳри ва Қарши туманида кузатилган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 2 717 та ҳолатда 401.0 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга 2 717 та ёзма кўрсатмалар юборилган.

 

Вилоятда ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 1 296 таси 305.28 гектаридаги ҳолатлар фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 1 227 (81.79 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 781 таси қаноатлантирилган. 445 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида.

 

Шаҳар, туманлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари Қарши шаҳрида 421 та ҳолатда 7.20 гектар, Қарши туманида 289 та ҳолатда 64.35 гектар, Китоб туманида 283 та ҳолатда 25,41 гектар, Яккабоғ туманида 236 та ҳолатда 17,51 гектарни ташкил қилади.

 

Маълумот учун, Қонунчиликка кўра, ерларни ноқонуний эгаллаб олиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.