Ўзбекистон

Янги йил муносабати билан туризм ва маданий объектларда чегирмалар жорий этилади

Айрим тоифадаги фуқаролар давлат театрларига бепул киритилади.

Янги йил муносабати билан туризм ва маданий объектларда чегирмалар жорий этилади

Янги йил байрами муносабати билан туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Маданий мерос агентлиги ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги маданий мерос объектлари томонидан аҳоли ва сайёҳлар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида чегирмалар жорий этилмоқда.

 

Хусусан, байрам кунлари давомида маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар учун кириш чипталарига 10 фоизгача чегирмалар тақдим этилиши, айрим объектларга эса бепул кириш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг миллий тарихий ва маданий меросга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

 

Шу билан бирга, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва бошқа жойлаштириш воситаларида ихтиёрий равишда 20 фоизгача бўлган махсус байрам чегирмалари жорий этилмоқда. Мазкур чегирмалар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шароит яратиб, Янги йил байрамини мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мароқли ўтказиш имконини беради.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ–399-сон қарорига мувофиқ, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларида намойиш этиладиган спектаклларга бепул киритилиши белгиланган.

 

Шунингдек, 2026 йилни муносиб кутиб олиш мақсадида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 2025–2026 йил Янги йил байрам тадбирлари бўйича маълумотлар (тадбир ўтказиладиган жойлар, вақти ва масъул шахслар) шакллантирилган бўлиб, улар белгиланган ҳавола орқали тақдим этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янги йил муносабати билан туризм ва маданий объектларда чегирмалар жорий этилади | Zamon.uz