Жаҳон

АҚШни ихтиёрий равишда тарк этган мигрантлар учун пул мукофоти 3000 долларга оширилади

Ушбу чора ноқонуний муҳожирларнинг мамлакатни ихтиёрий тарк этишини жадаллаштиришга қаратилган.

АҚШни ихтиёрий равишда тарк этган мигрантлар учун пул мукофоти 3000 долларга оширилади

 

АҚШ президент маъмурияти мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаётган муҳожирларнинг ўз ихтиёри билан АҚШни тарк этишини рағбатлантириш мақсадида тўланадиган мукофот миқдорини вақтинча оширишга қарор қилди.

 

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, ўзини ўзи депортация қилиш учун ариза топшириб, мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этган ноқонуний муҳожирларга 3000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўланади.

 

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур миқдор 2025 йил охиригача ўзини депортация қилиш бўйича мурожаат қилган шахсларга нисбатан амал қилади. Кристи Ноэм ушбу чора Рождество ва Янги йил мавсумида америкалик солиқ тўловчилар ҳисобидан ҳужжатсиз муҳожирларнинг мамлакатни ихтиёрий тарк этишини рағбатлантириш мақсадида жорий этилганини қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, мазкур рағбатлантириш механизми аввалги кўрсаткичларга нисбатан уч бараварга оширилган.

 

Аввалроқ, ноябрь ойида АҚШ Ички хавфсизлик департаменти ноқонуний муҳожирларни мамлакат ҳудудини ихтиёрий равишда тарк этишга чақирувчи расмий мурожаат эълон қилган эди.

 

Шунингдек, сентябрь ойининг охирларида Чикаго шаҳрига АҚШ божхона ва чегара ҳимояси ходимлари юборилгани ҳамда шаҳарда ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ишлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Иллинойс штати губернатори Жей Притскер ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ушбу ҳаракатларини танқид қилиб, улар жамиятда қўрқув уйғотаётгани ва бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.

 

Бундан олдин АҚШ Иммиграция хизмати Конгресс аъзосига бомба қўйиш билан таҳдид қилган ноқонуний иммигрантни ҳибсга олгани маълум қилинган эди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

custom img

Ар-Риёдда хавф сигнали янгради: портлаш овозлари эшитилди

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"