Ўзбекистон

Экостикерлар тизимида 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб, "экологик ҳудуд"га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Экостикерлар тизимида 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим оммавий ахборот воситаларида 2026 йилдан бошлаб “экологик ҳудуд”га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

 

Аниқлик киритилишича, “Экологик транспорт” тизими доирасида жарималар 2026 йилдан эмас, балки икки йилдан сўнг — 2028 йилдан бошлаб жорий этилиши белгиланган. 2026 йил тизимни тўлиқ ишга тушириш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ҳамда экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади.

 

Мазкур тизимнинг асосий мақсади жазолаш эмас, балки автомобиллар ва юк транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар таъсирини камайтириш, шаҳарлар ҳавосининг сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли орасида экологик транспорт тушунчасини кенг тарғиб қилишдан иборат. Чунки транспорт воситаларидан чиқадиган заҳарли газлар иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва кислотали ёмғирлар каби салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда.

 

Тизим ҳайдовчилар учун қулайликлар асосида жорий этилади. Хусусан, агар автомобиль дастлаб сариқ ёки қизил стикер тоифасига киритилган бўлса, техник созлаш ва кўрикдан ўтказиш орқали стикер рангини «яшил» тоифага ўзгартириш имконияти мавжуд.

 

Шу мақсадда республиканинг барча ҳудудларида замонавий диагностика марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ҳайдовчилар ўз транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш орқали стикер ҳолатини яхшилашлари мумкин.

 

Бундан ташқари, Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ягона электрон тизими ҳамда видеокузатув камералари орқали ҳайдовчиларга қайси ҳудудларга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан электрон огоҳлантиришлар бериб борилади.

 

Таъкидланишича, 2026 йилда ҳеч бир ҳайдовчи жаримага тортилмайди. Ушбу даврда ҳар бир транспорт воситаси эгаси автомобилининг техник ҳолатини яхшилаш учун етарли имкониятга эга бўлади.

 

Автомобилларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва сифатли ёқилғидан фойдаланиш нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Экологик тоза ва соз транспорт воситасидан фойдаланиш эса келажак авлод олдидаги муҳим масъулият ҳисобланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Экостикерлар тизимида 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди | Zamon.uz