Ўзбекистон

Ўзбек анимацияси янги босқичда: илк 3D тўлиқ метражли фильм экранларда

Фильмининг катта премьераси 25 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб барча кинотеатрларда бўлиб ўтади.

Ўзбек анимацияси янги босқичда: илк 3D тўлиқ метражли фильм экранларда

 

Ўзбекистон анимация саноатида муҳим тарихий воқеа юз берди. Мамлакатимизда илк бор тўлиқ метражли 3D форматда яратилган “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” анимацион фильми катта экранларга чиқмоқда. Ушбу лойиҳа ўзбек анимациясининг технологик ва ижодий салоҳиятини янги даражага олиб чиқди.

 

Фильм нафақат маҳаллий томошабинлар, балки хорижий мутахассислар эътиборини ҳам тортди. Яқинда Туркиянинг нуфузли “ТРТ Аваз” телеканали мазкур анимацион асар ҳақида махсус репортаж тайёрлаб, график сифати, сюжет ёндашуви ва чуқур ғоявий мазмунини юқори баҳолади. Бу ҳолат ўзбек киносининг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётганидан далолат беради.

 

“Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” фильмининг катта премьераси 25 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб барча кинотеатрларда бўлиб ўтади. Фильм болалар ва катталар учун бирдек қизиқарли бўлиб, томошабинларга унутилмас таассурот ва байрамона кайфият улашиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"