Ўзбекистон

Ўзбекистон божхоналарида 11 ойда 1,6 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинди

2024–2025 йилларда божхона органлари томонидан 9 та яширин нарколаборатория фош этилган.

Ўзбекистон божхоналарида 11 ойда 1,6 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинди

 

 

Ўзбекистон божхона органлари 2025 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича гиёҳвандлик ва психотроп моддалар контрабандасига қарши кураш натижаларини эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу даврда жами 1,6 тонна ноқонуний наркотик моддалар аниқланиб, муомаладан чиқарилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

 

Статистикага назар ташланса, сўнгги йилларда кўрсаткичлар кескин ошганини кўриш мумкин. Хусусан, 2021 йилда 537 килограмм гиёҳванд модда аниқланган бўлса, 2024 йилда бу рақам 1 тоннага етган. 2025 йилнинг 11 ойи эса рекорд натижа билан якунланиб, асосан табиий наркотик воситалар — 1 191 килограмм гашиш, 259 килограмм опий ва 61 килограмм каннабис мусодара қилинган.

 

Шунингдек, кучли таъсир қилувчи психоактив моддалар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошган. Ҳисобот даврида 1,06 тоннадан ортиқ шундай моддалар аниқланган бўлиб, улар орасида сибутрамин (879 кг), прегабалин (119 кг) ва габапентин (28 кг) асосий улушни ташкил этган.

 

Мутасадди идораларга кўра, асосий наркотрафик йўналишлари Афғонистон – Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия ҳамда Қирғизистон орқали ўтувчи транзит йўллар бўлиб қолмоқда. 2024–2025 йилларда божхона органлари томонидан 9 та яширин нарколаборатория фош этилган, шунингдек, интернет орқали фаолият юритган наркодўконлардан қарийб 100 килограмм гиёҳванд ва психоактив моддаларнинг ноқонуний савдосига барҳам берилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.