Ўзбекистон

“Ўзбекнефтгаз” АЖда долзарб 100 кунлик эълон қилинди

Жамият фаолиятини ислоҳ қилиш доирасида 10 та устувор стратегик йўналиш белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда долзарб 100 кунлик эълон қилинди

 

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов иштирокида нефть ва газ соҳасини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

 

Йиғилиш кун тартибидан давлат раҳбари томонидан жамият олдига қўйилган устувор вазифаларни бажариш, нефть ва газ қазиб олиш ҳамда уни қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, соҳада самарадорлик ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари ўрин олди.

 

Бошқарув раиси ўз нутқида жамиятнинг барча фаолият йўналишларини ўзаро боғлаган ҳолда ягона ривожланиш стратегияси ва уни амалга оширишга қаратилган аниқ дастур ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

 

Компанияни барқарор ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий қиймат яратишга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Жамият фаолиятининг 10 та устувор йўналиши белгилаб олинди. Ушбу йўналишлар Компаниянинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини шакллантиришга, шунингдек, давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга хизмат қилади.

 

1. Стратегик фаолият билан операцион бошқарувни ажратиш

Жамиятнинг стратегик фаолияти ва кундалик операцион бошқарув жараёнларини бир-биридан ажратишга алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур ёндашув раҳбариятни ортиқча ҳужжат айланиши ва жорий масалалардан халос этиб, стратегик қарорлар қабул қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

2. Стратегия офисини ташкил этиш

Бошқарув раисига тўғридан-тўғри бўйсунувчи Стратегия офиси (СПО) ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу офис Жамият стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг амалда бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, лойиҳалар портфелининг стратегик мақсадларга мувофиқлигини таъминлаш билан шуғулланади.

 

3. Инвестиция сиёсатида самарадорлик устуворлиги

Инвестиция дастурларига фақат иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги исботланган, лойиҳаолди ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилган лойиҳаларни киритиш амалиёти жорий этилади. Бу Компанияда молиявий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

 

4. Қазиб олишда янгича ёндашув

Конларда нефть ва газ қазиб олишда “ҳажм орқасидан қувиш” амалиётидан воз кечилиб, қиймат яратиш ва рентабеллик тамойилига ўтилади. Ҳар бир коннинг иқтисодий самарадорлиги ва рентабеллиги асосий мезон сифатида баҳоланади.

 

Шу муносабат билан мазкур йўналишларда ажратиладиган харажатларни мақбуллаштириш, лойиҳалаштириш, геофизика ва геологик-қидирув (бурғилаш) ишлари нархлари ҳамда меъёрларини 20 фоизга қисқартириш зарурлиги қайд этилди.

 

5. Геологик-қидирув ишлари харажатларини мақбуллаштириш

Геологик-қидирув ва бурғилаш ишларига ажратилаётган харажатлар қайта кўриб чиқилиб, нарх ва меъёрларни қисқартириш орқали самарадорликни ошириш чоралари кўрилади. Бу борада харажатлар оптималлаштирилиб, тизим капитализация қилиниши белгиланди.

 

6. Газни чуқур қайта ишлашга устуворлик

Газни чуқур қайта ишлашга алоҳида устуворлик берилади. Хусусан, “GTL” заводи ишлаб чиқариш қувватларини ошириш орқали юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, импорт ҳажмини қисқартириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсад қилинган.

 

7. Молиявий шаффофликни тўлиқ таъминлаш

Компания фаолиятида молиявий шаффофликни ошириш мақсадида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этилади. Харидлар тизими инвентаризациядан ўтказилиб, тўғридан-тўғри шартномалар амалиёти кескин чекланади.

 

8. Кредит юкламасини кескин камайтириш

Кредитларни самарали бошқариш, қарз юкламасини босқичма-босқич камайтириш ҳамда 2026 йил учун молиявий модель ишлаб чиқиш орқали Жамиятнинг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланади.

 

9. Кадрлар сиёсати ва КПИ тизими

ТОП-менежментни йўлга қўйиш орқали раҳбар ходимларни ротация қилиш, уларнинг фаолиятини аниқ ва ўлчаб бўладиган КПИ кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими қайта кўриб чиқилади.

 

10. Рақамлаштириш ва сунъий интеллект

Рақамли трансформация ва сунъий интеллект технологиялари бошқарув ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган даражада жорий этилади. Барча рақамлаштириш лойиҳалари аниқ натижа ва иқтисодий фойда олишга йўналтирилади.

 

Йиғилиш якунида белгиланган чора-тадбирлар мамлакат нефть-газ соҳасининг барқарор ривожланишини таъминлашга, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятини замонавий, самарали ва рақобатбардош компанияга айлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Мазкур вазифаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш мақсадида Жамият фаолиятида долзарб 100 кунлик жорий этилгани маълум қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда долзарб 100 кунлик эълон қилинди | Zamon.uz