Жаҳон

Трамп Қозоғистон президентига Оқ уйнинг “калитини” юборди

Шунингдек, АҚШ президенти Тоқаевга ўз дастхати туширилган бейсбол кепкасини совға қилди.

Трамп Қозоғистон президентига Оқ уйнинг “калитини” юборди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга Оқ уйнинг рамзий калити ҳамда ўз дастхати туширилган бейсбол кепкасини совға қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибай Тelegram каналида маълум қилди.

 

Қайд этилишича, совғалар АҚШ президенти томонидан Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси билан учрашув чоғида, ишонч ёрлиқлари топширилганидан сўнг тақдим этилган. Ушбу ташаббус икки давлат раҳбарларининг ноябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари билан боғлиқ.

 

Доналд Трамп Қосим-Жомарт Тоқаевга ўзининг илиқ тилакларини билдирар экан, уни халқаро жараёнларни чуқур ва мувозанатли тушунадиган, тажрибали давлат арбоби ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга етакчи сифатида таърифлади.

 

Маълумки, Қозоғистон президенти ноябрь ойи бошида АҚШга ишчи ташриф билан борган. Сафар доирасида Доналд Трамп билан музокаралар ўтказилган ҳамда «С5+1» форматидаги саммитда иштирок этилган. Ушбу саммитда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ вакиллари қатнашган.

 

Ташриф давомида Қосим-Жомарт Тоқаев АҚШ президентини юксак сиёсий тажрибага эга етакчи сифатида эътироф этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Қозоғистон президентига Оқ уйнинг “калитини” юборди | Zamon.uz