Ўзбекистон

Болаларни ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади

Зўравонликка қарши курашда ягона рақамли платформа жорий этилади.

Болаларни ҳимоя қилиш тизими кучайтирилади

 

2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш жараёнига замонавий ахборот технологиялари жорий этилади. Шу мақсадда ягона рақамли платформа ишлаб чиқилади. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, шунингдек зўравонлик содир этган ёки бунга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар жамланади ва идоралар ўртасида алмашилади.

 

Мазкур платформа ягона диспетчерлик хизмати орқали “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси асосида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими билан боғланади.

 

Натижада болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича ягона статистика ҳисоби ва ҳисобот юритилади, маълумотлар статистика органларига тақдим этилади ҳамда ҳар бир ҳолат юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар босқичма-босқич мониторинг қилинади.

 

Бу эса зўравонликнинг олдини олиш, тезкор чоралар кўриш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тизимининг шаффофлигини оширишга хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.