Ўзбекистон

“Буни айби камбағаллигими” — адвокат суд қарорига эътироз билдирди

Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди.

“Буни айби камбағаллигими” — адвокат суд қарорига эътироз билдирди

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси мажлисида суд жараёни якунига етгач, ишда ҳимоячи сифатида қатнашган адвокат томонидан судьяга нисбатан қўпол муомала ва ҳақорат акс этган видеолавҳалар тарқалди.

 

Тергов маълумотларига кўра, адвокат Л. Шарипов суд залида фуқаролар олдида шовқин кўтариб, мобил телефонининг камераси орқали судьяга провокация қилган ва судьяга нисбатан босим ўтказишга уринган. Мазкур ҳолат суд тартибига зид ҳисобланади.

 

Суд томонидан адвокатнинг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига тегишли ҳужжатлар юборилди.

 

Эътибор қаратиш лозимки, суд қароридан норози томонлар қонунда белгиланган тартибда юқори инстанцияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Судьяга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиш, қўпол муносабатда бўлиш ёки шу йўл билан босим ўтказиш уринишлари қонунга хилофдир ва тегишли тартибда ҳуқуқий баҳоланиши шарт.

 

Суд жараёнида қатнашувчи барча шахслар, жумладан адвокатлар ҳам, суд одоби қоидаларига, қонун талабларига ва суд ҳокимияти обрўсини ҳурмат қилишга қатъий риоя қилиши лозим.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Буни айби камбағаллигими” — адвокат суд қарорига эътироз билдирди | Zamon.uz