Ўзбекистон

Ироқ сув танқислиги сабаб нефтини сувга айирбошламоқчи

Мамлакат Туркия билан сув ресурслари бўйича кенг кўламли ҳамкорлик келишувига эришди.

Ироқ сув танқислиги сабаб нефтини сувга айирбошламоқчи

 

Сўнгги ўн йилликларда энг оғир сув танқислигига дуч келган Ироқ Туркия билан сув ресурсларини бошқариш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича йирик ҳамкорлик келишувига эришди. Ушбу ташаббус мамлакатдаги кескин экологик ва ижтимоий муаммоларни юмшатишга қаратилган.

 

Келишувга кўра, Туркия компаниялари Ироқ ҳудудида сув омборлари ва дамблар қурилиши билан шуғулланади. Мазкур лойиҳалар Ироқнинг нефть экспортидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Шу билан бирга, Ироқ ҳукумати сув ресурслари устидан тўлиқ суверенитет сақлаб қолинишини алоҳида таъкидламоқда.

 

БМТ маълумотларига кўра, мамлакатда кучайиб бораётган қурғоқчилик ва экологик муаммолар оқибатида 168 мингдан ортиқ аҳоли ўз уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, минглаб фермерлар сув етишмаслиги сабаб деҳқончилик фаолиятини тўхтатган.

 

Мутахассислар ушбу келишув Ироқнинг сув хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадам бўлиши мумкинлигини, бироқ узоқ муддатли барқарорлик учун минтақавий ҳамкорлик ва самарали бошқарув ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини қайд этмоқда.

custom img

Сув тежайдиган суғориш тизимлари учун 50 фоизгача субсидия ажратилади

Мазкур субсидия маҳсулот ва технология туридан қатъи назар ҳар бир контур учун фақат бир марта берилади.

custom img

Самарқандда болани урган хусусий боғча тарбиячиси ишдан олинди

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Энди жарима майдончасидаги машинани онлайн чиқариш мумкин

Янги тартибга кўра, мурожаатлар автоматлаштирилган тизимда текширилиб, 1 иш кунида жавоб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда кўллар сонини 12 тага етказишни топширди

Шунингдек, жорий йилда 13 та янги гидроэлектр станцияни ишга тушириш ва юзлаб иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

custom img

Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин юз берди

Воқеа жойига қутқарув экипажлари етиб борган ва ёнғин қуршаб олинган.

custom img

Ўзбекистон ташаббуси жаҳон миқёсида: зилзила қурбонлари хотираси учун халқаро кун

Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.

custom img

Деновда 4 зўравон бир эркакни уриб ўлдирди

Жанжал пул олди-берди масаласидаги зиддият туфайли юз берган.

custom img

Радар қўйишдан мақсад фақат пул қилиш бўлиб қоляпти — депутат

Депутат радарлардаги хатоликлар сабаб нотўғри қўлланилган жарималар ҳайдовчиларга қайтарилиши кераклигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"