Ўзбекистон

8 йилга қамалган Акмал Шукуровни озодликка чиқарган судьялар лавозимидан озод этилди

Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар бермоқда.

8 йилга қамалган Акмал Шукуровни озодликка чиқарган судьялар лавозимидан озод этилди

 

 

8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Акмал Шукуровни озодликка чиқарган судьялар лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунлари маълум қилинди.

 

Маълум бўлишича, Акмал Шукуровга оид жиноят иши Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, унинг озодликка чиқарилиши жамоатчиликда кескин норозилик ва муҳокамаларга сабаб бўлган. Шундан сўнг текширув инстанцияси ажрими билан у яна қамоққа қайтарилган ва ҳолат юзасидан судьялар фаолияти ўрганилган.

 

Хизмат текшируви натижасида қонун бузилишларига йўл қўйилгани аниқланиб, мазкур қарорни қабул қилган судьялар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Судьялар олий кенгаши ушбу ҳолат суд-ҳуқуқ тизимида қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги муҳим чораларидан бири эканини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Акмал Шукуров 2025 йил 16 март куни тунда Яккасарой туманидаги “The Tower” меҳмонхонаси ёнида ресторандан чиққан K.Ye.ga тегажоғлик қилган. Аёлнинг турмуш ўртоғи А.Х. хотинининг шаънини ҳимоя қилганида Акмал Шукуров эркак ва аёлга, шунингдек, воқеа жойида бўлган E.K. га зарба берган. Бунинг оқибатида Х.А. ва Э.К. енгил тан жароҳати олишган. Воқеа сабаб унга Суд томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.