Жаҳон

Американинг The Economist журнали янги йил арафасида йил мамлакатини эълон қилди

Бу йил Аргентина ва Сурия йил мамлакати номзодига асосий даъвогар бўлган.

Американинг The Economist журнали янги йил арафасида йил мамлакатини эълон қилди

 

Журналга кўра, Сурия 2025 йилда йил мамлакати бўлди. Бу йил Аргентина ва Сурия йил мамлакати номзодига асосий даъвогар бўлган, аммо бутунлай бошқа сабабларга кўра Сурия танланган. 

 

Таъкидланишича, Сурия бу йил сиёсий тараққиётга эришган. Бир йилдан кўпроқ вақт олдин, мамлакат диктатори Башар Асад томонидан бошқарилган, Эрон ва Россия томонидан иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий томондан Асадлар императорлиги қўллаб-қувватланиб келинган.

 

Унинг ҳукмронлиги даврида қамоқхоналар сиёсий маҳбусларга тўла эди ва диссидентлар қийноққа солинган ёки ўлдирилган. Суриядаги 13 йиллик фуқаролар уруши давомида ярим миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлди.

 

Бироқ 2024 йилнинг декабрь ойида Асад ҳокимиятдан ағдарилиб, Россияга қочди ва ҳукумат тепасига собиқ террорист “Ал-Қоида” террористик гуруҳ аъзоси Аҳмад аш-Шара келди. Кўпчилик Сурияда тартибсизликлар ёки исломий режим ўрнатилишини кутган эди, аммо иккаласи ҳам бўлмади.

 

“Бу сафар The Economist'нинг танлови Сурияга бўлди”, — дея хулоса қилган манба.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ҳукуматдан ағдарилганидан кейин Россияга қочган Башар Асаднинг қаердалиги ва нима иш шуғулланаётгани ҳақида замон.узънинг YouTube саҳифасида таҳлилий видео материал эълон қилган эдик. 

custom img

Эрон янги Олий Раҳбарини танлади, аммо оммага эълон қилингани йўқ

Қарор аниқ бўлса-да, эълон қилиш масъулияти Кенгаш котибига боғлиқ.

custom img

Эрон Исроил ва Қувайтга янги ҳужумлар уюштирди

Эрон дронлари Ҳайфа, Тел-Авив ва Қувайтдаги АҚШ базаларига зарба берди.

custom img

Эрондаги ҳарбий операциянинг биринчи ҳафтаси АҚШга 6 миллиард долларга тушди — NYT

Ушбу маблағнинг 4 миллиард доллари Эрон ракета тизимларини йўқ қилишга йўналтирилган.

custom img

“Урушни сиз бошладингиз, биз якунлаймиз” — Эрон парламенти раиси Трампга мурожаат йўллади

Унинг таъкидлашича, уруш давом этса, нефть бозори ва минтақа барқарорлигига жиддий зарар етиши мумкин.

custom img

АҚШ ҳужумларидан кейин Эрон харитаси ўзгариши мумкин — Трамп

У зарурат туғилса, бойитилган уранни мусодара қилиш учун АҚШ қўшинлари Эронга юборилиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

custom img

БАА президенти мамлакат “уруш ҳолатида” эканини эълон қилди

Дубайдаги дрон ҳодисалари фонида Амирликларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

custom img

АҚШ Эроннинг Озарбайжонга қарши дрон ҳужумини қоралади

Вашингтон бу ҳужумни Озарбайжон суверенитетининг жиддий бузилиши деб баҳолаб, Боку билан тўлиқ бирдамлигини билдирди.

custom img

Исроил ва АҚШ Теҳрондаги нефть омборларига зарба берди

Ҳужумлар Эрон пойтахтидаги ёнилғи инфратузилмасига қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"