Ўзбекистон

Ўзбекистон 2026 йилда 50 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилади

Стратегик инвесторларга лойиҳа учун зарур ер бозор қийматида тақдим этилади.

Ўзбекистон 2026 йилда 50 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилади

 

Ўзбекистонда стратегик инвесторларга лойиҳа учун зарур ер майдонлари бозор қийматида тўғридан-тўғри тақдим этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида маълум қилди.

 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 2026 йилда мамлакатга 50 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2025 йилда чет эллик ҳамкорлар билан 140 миллиард долларлик янги инвестиция келишувларига эришилди.

 

Эндиликда ҳар бир доллар инвестиция асосан юқори технологиялар трансфери, экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, энергия ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, маҳаллий ходимларни янги технологиялар билан ишлашга тайёрлашга йўналтирилади. Шу сабабли, юқори технология ва янги компетенцияларни олиб кирадиган, экспортга ишловчи инвестор энг ишончли ҳамкор сифатида эътироф этилади.

 

Стратегик инвесторларга ерларни бериш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

  • Ер бозор қийматида тўғридан-тўғри тақдим этилади;
  • Ер тоифаси ўзгарган тақдирда, нобудгарчилик учун тўлов 10 йилгача бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин;
  • Инвесторлар идоралар орасида юрмасдан, “ягона дарча” тамойили асосида барча рухсатномаларни электрон платформа орқали олишади;

 

Барча вазирлик ва идоралар ушбу платформага уланади, шу орқали ерни расмийлаштириш, қурилиш ва инфратузилмага уланиш жараёнлари соддалаштирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон 2026 йилда 50 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилади | Zamon.uz