Жаҳон

Путин қандай қилиб бўлса ҳам Донбассни тўлиқ эгаллашни мақсад қилганини айтди

Россия президенти миллиардерлар билан ёпиқ учрашувда Украинадаги урушни тугатиш бўйича АҚШ билан музокараларга алоҳида тўхталди.

Путин қандай қилиб бўлса ҳам Донбассни тўлиқ эгаллашни мақсад қилганини айтди

 

Россия президенти Владимир Путин миллиардерлар билан ёпиқ учрашувда АҚШ билан музокараларда Донбасснинг бутун ҳудудини талаб қилишда давом этишини айтди.

 

Путин учрашувда Украинадаги урушни тугатиш бўйича АҚШ билан музокараларга алоҳида тўхталди. “Kommersant” нашрининг ёзишича, у Донабасс ҳудудини бутунлай талаб қилишда қатъий эканлигини билдирган.

 

Нашр маълумотига кўра, Россия ҳарбий йўл билан эгаллай олмаган Донбассни Москва назоратига ўтказиш кераклигини айтган. Шу билан бирга, у айрим ҳудудлар бўйича чекланган алмашинув эҳтимолини ҳам истисно қилман.

 

Путин Краматорск–Константинивка–Словянск саноат тугуни бўйича масала муҳокама қилинмаслигини таъкидлаган. У, шунингдек, АҚШ айрим ташаббуслар бўйича Европа билан маслаҳатлардан кейин позициясини ўзгартираётганини «кучсизлик» деб атаган.

 

“The Bell” нашри маълумотига кўра, учрашувда қатнашган бизнесменлар рўйхати ошкор этилмаган. Манбаларнинг айтишича, санкциялардан қутулган айрим иштирокчилар яна чекловлар остига тушмаслик учун очиқ кўринишдан қочган.

 

Бундан аввал Блоомберг манбаси Москва Украина президенти Владимир Зеленский таклиф қилган 20 пунктли тинчлик режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилаётганини хабар қилган эди. Кремль НАТО шарқ томон кенгаймаслиги, Украина нейтрал мақоми ва Украина қуролли кучлари сони бўйича қатъий чекловларни истамоқда.

 

24 декабрь куни Зеленский режанинг барча 20 бандини эълон қилган эди. Унда Украина суверенитети кафолатланиши, халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши ва ҳудудий масалалар референдум орқали ҳал қилиниши таклиф этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.