Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар қарийб 700 млн сўм жарима тўлайди
Уч нафар фуқаро тақиқланган лескали тўрлар орқали 39 та балиқни ва яна беш турга мансуб 417 та балиқни ноқонуний овлагани аниқланди.

Навоий вилоятида уч нафар фуқаро тақиқланган лескали тўрлар орқали икки турга мансуб 39 та балиқни ноқонуний равишда овлагани аниқланди. Шунингдек, ҳудудда яна беш турга мансуб 417 та балиқнинг ноқонуний овлангани ҳам маълум бўлди.
Рейд давомида қўлга олинганлардан ашёвий далил сифатида 300 метр лескали тўр ҳамда умумий оғирлиги 416 кг бўлган 456 та балиқ олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув олиб борилмоқда ва ноқонуний овчилар қарийб 700 млн сўм жарима тўлашлари белгиланган.







