Жаҳон

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари ҳужумлар пойтахтнинг етти туманидаги объектларга зарар етказганини билдирган.

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди

 

 

Россия кучларининг шанба тонгида амалга оширган ракета ва дрон ҳужумлари Украина пойтахти Киев ҳамда унга туташ ҳудудларда талафотларга сабаб бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, камида бир киши ҳалок бўлган, яна 23 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.

 

Киев мери Виталий Кличко ҳужумлар оқибатида шаҳарнинг ўзида 22 киши жароҳатлангани, уларнинг 12 нафари шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Шунингдек, зарбалар сабаб 2 600 дан ортиқ турар жой бинолари, 187 та болалар боғчаси ва 138 та мактаб иссиқлик таъминотисиз қолган.

 

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко ҳужумлар пойтахтнинг етти туманидаги объектларга зарар етказганини, камида бешта кўп қаватли уй шикастланганини билдирди. Электр таъминотида юзага келган узилишлар сабаб хусусий энергетика компанияси DTEK фавқулодда электр ўчириш чораларини жорий этди.

 

Киев вилоятида ҳам вазият кескин бўлиб, вилоят раҳбари Мйкола Калашник маълум қилишича, ҳужумлар натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир фуқаро жароҳатланган. Зарбалар муҳим инфратузилма объектлари, савдо нуқталари ва турар жой биноларини нишонга олган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди | Zamon.uz