Ўзбекистон

Сўмни ёқиб сигарет тутатган хорижликларнинг ҳар бири 41,2 млн сўм жаримага тортилди

Ҳолат бўйича суд қарори чиқарилиб, хорижлик ишчилар билан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Сўмни ёқиб сигарет тутатган хорижликларнинг ҳар бири 41,2 млн сўм жаримага тортилди

Сирдарёда Ўзбекистон миллий валютаси — сўмни ёқиб, ундан сигарет тутатишда фойдаланган Хитой фуқароларига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, вилоят ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида мазкур ҳолат аниқланган ҳамда унга алоқадор хорижий фуқароларнинг  шахси белгиланган.

 

Аниқланган ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-3-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди ишни кўриб чиқиб, чиқарилган қарорга мувофиқ, айбдор шахсларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, яъни 41 миллион 200 минг сўм жарима жазоси тайинлади.

 

Суд жараёни давомида хорижий фуқаролардан бири ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, Ўзбекистон халқидан узр сўраган.

 

Шунингдек, мазкур ҳодисадан сўнг иш берувчи ташкилот томонидан хорижлик ишчилар билан тузилган меҳнат шартномалари бир томонлама бекор қилингани маълум қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сўмни ёқиб сигарет тутатган хорижликларнинг ҳар бири 41,2 млн сўм жаримага тортилди | Zamon.uz