Жаҳон

Биз Ғарб ва Исроил билан уруш ҳолатидамиз — Эрон президенти

Масуд Пезешкиан Эронга нисбатан босим ва санкциялар кучайганини таъкидлади.

Биз Ғарб ва Исроил билан уруш ҳолатидамиз — Эрон президенти

 

Эрон президенти Масуд Пезешкиан Эрон ҳозирда Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, Исроил ва Европа билан уруш ҳолатида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у шанба куни Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий расмий веб-сайтига берган интервьюсида баёнот берди.

 

Президентнинг таъкидлашича, мазкур давлатлар Эроннинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий барқарорлашувига тўсқинлик қилишни мақсад қилган. “Биз Америка, Исроил ва Европа билан тўлақонли қарама-қаршиликдамиз. Улар мамлакатимизнинг оёққа туришини истамаяпти”, — деди Пезешкиан.

 

Мазкур баёнот Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг яқин кунларда АҚШ президенти Доналд Трамп билан Эрон масаласи юзасидан музокаралар ўтказиш учун Қўшма Штатларга ташриф буюриши фонида янгради.

 

Эслатиб ўтилишича, Трамп жорий йил июнь ойида Эроннинг учта ядровий объектига зарба бериш тўғрисида буйруқ берган. Ушбу ҳарбий ҳаракатлар Эрон ва Исроил ўртасида қарийб икки ҳафта давом этган қуролли можаронинг кескинлашувига сабаб бўлган. Кейинчалик ушбу тўқнашув “12 кунлик уруш” номи билан аталиб, июнь ойи охирида сулҳ тузилиши билан якунланган.

 

Пезешкианнинг айтишича, Доналд Трамп январь ойида Оқ уйга қайтганидан сўнг Эронка нисбатан санкцияларни кучайтириш сиёсати қайта фаоллашган ва бу можаро ҳануз якунига етмаганини кўрсатади.

 

“Биз ҳар томонлама босим остидамиз. Савдо алоқалари чекланмоқда, иқтисодий алмашинувлар тўсилмоқда, бир вақтнинг ўзида эса жамият ичидаги талаблар ортиб бормоқда. Бу ҳолат турмуш тарзи, маданият, сиёсат ва хавфсизлик соҳаларида муаммоларни юзага келтирмоқда”, — деди Эрон президенти.

 

Унинг таъкидлашича, мавжуд вазиятда мамлакатни барқарорлаштириш учун барча кучларни сафарбар этиш зарур.

 

Мазкур баёнотларга нисбатан Оқ уй ва Исроил элчихонаси ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Биз Ғарб ва Исроил билан уруш ҳолатидамиз — Эрон президенти | Zamon.uz