Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳаво ҳарорати илиқ бўлади, айрим жойларда шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6–8, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3–8 кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси айрим жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3–8, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

 

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3–8, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

 

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18, баъзи туманларда 20–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6–11, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6–11, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, айрим туманларда кучайиши мумкин. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 9–14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"