Ўзбекистон

Фанлар академиясида 2030 йилгача илмий ишланмалар 3 баравар оширилади

Президент Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштиришга доир қарор имзолади.

Фанлар академиясида 2030 йилгача илмий ишланмалар 3 баравар оширилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Мазкур муҳим ҳужжат билан Фанлар академиясининг асосий мақсадлари ва устувор йўналишлари белгилаб берилди. Қарорга мувофиқ, Фанлар академиясида 2030 йилга қадар белгиланган устувор йўналишлар бўйича тизимли илмий тадқиқотлар йўлга қўйилади.

 

2030 йилга қадар Фанлар академияси ва унинг тизим ташкилотларида: янги илмий ишланмалар сони ҳамда уларни тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажми 3 бараварга; илмий ходимлар таркибида ёшлар улуши 60 фоизгача; нуфузли халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалар сони 4 бараварга; академиклар ва профессор-ўқитувчиларнинг таълим жараёнидаги иштироки 5 бараварга; халқаро ҳамкорликда амалга оширилган илмий тадқиқотлар сони 3 бараварга оширилиши белгиланди.

 

Қарорга кўра, хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган илмий диаспора Ўзбекистон илм-фанига реинтеграция қилинади. Фанлар академияси илмий муассасалари рақобат тамойили асосида молиялаштириш тизимига ўтказилади ҳамда ёшларнинг академик фанлардаги иштирокини кенгайтириш учун рағбатлантириш механизмлари жорий этилади.

 

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Фан ва саноат интеграцияси кенгаши ташкил этилади. Мазкур кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури, 2030 йилгача мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳамда илмий ходимлар сонини босқичма-босқич ошириш режаси тасдиқланди.

 

Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг умумий чекланган сони 50 нафар этиб белгиланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Инновацион ривожланиш агентлигининг Халқаро молекуляр аллергология маркази Фанлар академияси тизимига ўтказилади.

 

Бундан ташқари, Наманган, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида Фанлар академиясининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади. Халқаро илм-фан кенгашининг Марказий Осиё минтақавий офиси ҳам фаолият бошлайди.

 

Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимларни илм-фанга кенг жалб этиш ва стратегик аҳамиятга эга илмий йўналишларни барқарор молиялаштириш мақсадида Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади. Ушбу жамғармага давлат бюджетидан ҳар йили 80 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фанлар академиясида 2030 йилгача илмий ишланмалар 3 баравар оширилади | Zamon.uz