Ўзбекистон

Фермерни ҳақоратлаган Боёвут туман ҳокими лавозимидан кетди

Унинг ўрнига Ниёз Хазратқулов туман ҳокими бўлди.

Фермерни ҳақоратлаган Боёвут туман ҳокими лавозимидан кетди

Уралова Дилфуза Джумановна бошқа ишга ўтиши муносабати билан Боёвут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, бугун, 29 декабрь куни Боёвут туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган.

 

Депутатлар томонидан Хазратқулов Ниёз Намазбоевич Боёвут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. Ниёз Хазратқулов 1983 йилда Сирдарё туманида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда ижтимоий тармоқларда Дилфуза Ўролованинг фермерлардан бирини кескин ҳақоратлаб, қўл-оёғини боғлатиб, ички ишлар ходимларига топшириб юборгани эшитилган аудиохабар тарқалганди.

 

Вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланган ва ўз навбатида, туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш бериб, юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.