Ўзбекистон

Қашқадарёда 25 нафар ёшларга янги уй берилди

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди.

Қашқадарёда 25 нафар ёшларга янги уй берилди

 

 

Қашқадарё вилоятида 25 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар янги уй эгалари бўлди. Хонадонлар калитлари вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан тантанали равишда топширилди.

 

Тадбирда таъкидланганидек, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати ёшларнинг ҳаётида реал ўзгаришлар ясамоқда. Уй-жой билан таъминланган ёшлар бу эътибор ва ғамхўрликни ўз келажагига бўлган ишонч сифатида қабул қилаётганини билдирди.

 

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Президент ташаббуслари туфайли кўплаб ёшларнинг орзулари рўёбга чиқаётганини қайд этди. Унинг айтишича, топширилган хонадонлар барча зарур шароитлар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

 

Маълумот ўрнида, жорий йил давомида “Ёшлар куни” муносабати билан 5 нафар, шунингдек, мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида яна 20 нафар қашқадарёлик ёшга “Президент совғаси” сифатида уй-жойлар топширилган. Бу каби ташаббуслар ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қашқадарёда 25 нафар ёшларга янги уй берилди | Zamon.uz