Жаҳон

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум қилинди

Алмазбек Атамбаев 2011 йил декабридан 2017 йил ноябригача Қирғизистон президенти лавозимида фаолият юритган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум қилинди

 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум этилди. Тегишли фармон мамлакатнинг амалдаги президенти Садир Жапаров томонидан имзоланди ва президентнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди дейди РБК нашри.

 

Фармонга мувофиқ, Алмазбек Атамбаев “Қирғиз Республикасининг Батири” олий унвони, II даражали “Манас” ордени, “Данакер”ордени ҳамда “Данк” медали каби давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Шунингдек, мазкур мукофотларни бериш тўғрисида илгари қабул қилинган президент фармонлари ҳам бекор қилинди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга собиқ президентдан ушбу мукофотларни олиб қўйиш ва кейинчалик давлат мукофотлари жамғармасига топшириш вазифаси юклатилди.

 

Алмазбек Атамбаев 2011 йил декабридан 2017 йил ноябригача Қирғизистон президенти лавозимида фаолият юритган.

 

Маълумот ўрнида, 2020 йилда у жиноят оламида нуфузли шахс ҳисобланган Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилиш иши бўйича 11 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, бироқ кейинчалик мазкур ҳукм бекор қилиниб, иш қайта кўриб чиқиш учун судга юборилган.

 

2023 йилда Атамбаев жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, даволаниш мақсадида чет элга чиқишига рухсат берилган. Айни пайтда у хорижда истиқомат қилмоқда.

 

2025 йил июнь ойида эса у Кой-Тош қишлоғида ерларни ноқонуний эгаллаш, ноқонуний бойиб кетиш ҳамда 2019 йил август ойида содир бўлган оммавий тартибсизликларда иштирок этиш бўйича учта жиноий иш доирасида сиртдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум этилиб, мол-мулки мусодара қилинган ва давлат мукофотларидан маҳрум қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум қилинди | Zamon.uz